Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб бўлганларга стипендия тўланади

A A A
Ўзбекистонда Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб бўлганларга стипендия тўланади

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан вазирлик стипендиясини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар беради Norma.

Стипендия ҳар ойлик тўлов шаклида Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Паросиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистоннинг спорт терма жамоалари асосий ёки захира таркибига киритилган ҳамда мазкур низомнинг иловасида белгиланган мезонларга мос келувчи спортчиларга тайинланади.

Низом қоидалари Олимпия ва Паралимпия ўйинларида совриндор бўлгани учун умрбод ойлик тўловлар тайинланган спортчиларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Вазирликнинг стипендия комиссияси:

  • спорт турларини ривожлантириш республика марказлари ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси томонидан тақдим қилинадиган стипендияга номзод спортчиларнинг рўйхатини кўриб чиқади;
  • спортчилар тўғрисидаги маълумотларнинг ҳақиқийлигини ва мазкур мезонларга мослигини текширади;
  • спортчиларга стипендия тайинлаш ёки стипендия тўлашни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Стипендия миқдори – 3 МҲЭКМ (3 миллион 150 минг сўм).

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2023 йил 5 декабрдан кучга кирди.

Киритилди: 10:31 07.12.2023. Ўқилди: 1140 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!