Ўзбекистонда ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди.
Президент қарорига кўра:
2024 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматни кечиктириш ва озод қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳарбий ёшга тўлган фуқаролар муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар март-апрель ойларида Қуролли кучлар резервига ўтказилади.