Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда миллий вақт шкаласи UTC (UZ) жорий этилади

A A A
 Ўзбекистонда миллий вақт шкаласи UTC (UZ) жорий этилади


Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан миллий вақт шкаласи UTC (UZ) жорий этилади, деб хабар бермоқда «Подробно.уз» мухбири.

Метрология институтида манфаатдор идора ва ташкилотларни аниқ вақт ҳақида маълумот билан таъминлайдиган Вақт ва частоталар хизмати ташкил этилмоқда.

Қолаверса, ушбу хизмат «Ўзтелеком» АКни жалб қилган ҳолда давлат-хусусий шериклик асосида кўрсатилади.

Давлат органлари ва бошқа ташкилотларга пуллик асосда аниқ вақт берилади. Қайд этилишича, олинган маблағнинг 90 фоизи хусусий шерикга тўланиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1967 йилда коинотни тадқиқ қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги шартномага қўшилган.

Киритилди: 13:39 19.08.2024. Ўқилди: 6713 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!