Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда “Менинг инспекторим” мобил иловаси ишга туширилади

 Ўзбекистонда “Менинг инспекторим” мобил иловаси ишга туширилади

2026 йил 1 ноябргача ишлаб чиқиладиган илова орқали фуқаролар маҳалла профилактика инспектори билан онлайн мулоқот қилиши, фото, видео ва хабар юбориши ҳамда инспектор фаолиятини баҳолаши мумкин бўлади.

Қарорга кўра, маҳаллаларда ижтимоий профилактика устувор йўналиш этиб белгиланди. Криминал вазияти оғир маҳаллалар ҳокимлар, прокурорлар ва ИИБ раҳбарларига бириктирилади.

Шунингдек, жиноятчиликни камайтириш, аёллар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, мурожаатларга тезкор жавоб бериш асосий вазифа қилиб белгиланди.

Киритилди: 17:25 08.01.2026. Ўқилди: 356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!