Бугун 31 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда мартнинг сўнгги кунлари қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

Ўзбекистонда мартнинг сўнгги кунлари қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

“Ўзгидромет” Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.

Унга кўра, 29-31 март кунлари Ўзбекистон бўйича илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат 29 мартда айрим тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30-31 март кунлари республика шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиқ атрофида бўлади, кундуз кунлари эса 19-22 даража илиққача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 23-26 даража илиққача исийди.

29-31 март кунлари ҳаво бир оз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 5-8 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари 20-22 даража илиққача кўтарилади.

Киритилди: 18:24 28.03.2025. Ўқилди: 1054 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!