Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда мактабгача таълимда инклюзив таълим амалиёти мустаҳкамланади

Ўзбекистонда мактабгача таълимда инклюзив таълим амалиёти мустаҳкамланади

2024 йил 24 апрел куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида “Ўзбекистонда мактабгача таълим тизимида инклюзив таълим амалиётини кучайтириш” қўшма лойиҳасини амалга ошириш бўйича Қўшма мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 5-йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур техник ҳамкорлик лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЖИCА) ўртасида 2021-йил 11-июн куни имзоланган учрашув баённомаси асосида амалга оширилмоқда.

Қўшма лойиҳанинг асосий мақсади ижтимоий мослашув учун шарт-шароитлар яратиш, мактабгача ва мактаб ёшидаги ногирон болаларни қамраб олишни таъминлашга қаратилган.

Учрашувда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори маслаҳатчиси Ш.Асқаров, ЖИCАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари К.Мишима, лойиҳа ишчи гуруҳи раҳбари К.Хориба бошчилигида лойиҳани амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида ўтказилди.

Имконияти чекланган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга оширишда биргаликдаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда кейинги ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилди.

Киритилди: 10:01 27.04.2024. Ўқилди: 650 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!