Ўзбекистонда илк касаба уюшмалари 1905 йилда темир йўл ишчилари ва алоқа ходимлари томонидан ташкил этилган.
АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси маслаҳатчиси Ҳаётжон Шарипов Ўзбекистон касаба уюшмалари ташкил топганлигининг 120 йиллигиги юзасидан маълумот берди:
⚡️“Самарқанд” газетасининг 1905 йил 10 июндаги 116-сонида чоп этилган “Темир йўл хизматчилари уюшмаси” номли мақолада темир йўл тизимида турли касб эгалари ва ишчи-хизматчиларни қамраб оладиган ва бирлаштирадиган касаба уюшмаларини тузиш зарурати туғилгани таъкидланган.
⚡️1905 йилнинг 13-20 декабрь кунлари Ўрта Осиё темир йўллари ишчи ва хизматчиларининг 1-Қурултойи ўтказилган.
⚡️Унда январь ойидан эътиборан 8 соатлик иш кунини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
⚡️Шунингдек, “Русский Туркестан” газетасининг 1905 йил декабр ойидаги 264-сонида Тошкентда Идора хизматчилари ва бухгалтерлар касаба уюшмаси ташкил этилаётгани тўғрисида хабар берилган.
⚡️“Туркестан”, “Туркестанские ведомости”, “Туркестанский курьер”, “Новый путь”, “Впередь” газеталарида 1905-1906 йилларда нашр этилган мақола ва хабарномаларга кўра, Тикувчи ва этикдўзлар касаба уюшмаси, Официант, ошпаз ва уй хизматкорлари касаба уюшмаси, Матбаа ходимлари касаба уюшмаси, Тошкент Механика ишлаб чиқариш заводи ишчилари касаба уюшмаси, Қурувчилар касаба уюшмаси, фельдшер, фельдшер аёллар ва ҳамширалар касаба уюшмаси каби касаба ташкилотларининг таъсис йиғилишлари ўтказилган.
⚡️Бундан ташқари Туркистон касаба уюшмалари 1906 йилдаёқ ўз фаолиятини янада ривожлантириш, аъзоларини зарур билим ва кўникмалар билан қуроллантириш мақсадида Тошкент шаҳрида ўз кутубхонасини очганлиги аниқланди.