Статистика агентлиги Ўзбекистонда никоҳланувчи эркаклар ва аёлларнинг ёши бўйича тақсимланиши ҳақидаги маълумотларни очиқлади.
Унга кўра, 2024 йилнинг январ-декабр ойларида, республика бўйича 271 776 та никоҳ ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.
Қайд этилган никоҳларнинг эркакларнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши, фоизда қуйидагича бўлган:
20 ёшгача – 1,4 фоиз
20-30 ёш – 84,3 фоиз
31-40 ёш – 10,1 фоиз
41 ёш ва катталар – 4,2 фоиз.
Қайд этилган никоҳларнинг аёлларнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши, фоизда қуйидагича бўлган:
20 ёшгача – 37,7 фоиз
20-30 ёш – 53,9 фоиз
31-40 ёш – 6,5 фоиз
41 ёш ва катталар – 1,9 фоиз.