Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда шифокорлар сони 112 420 нафарни ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 4 923 нафарга ёки 4,6 фоизга кўп.
Шифокорларнинг жинси бўйича тақсимоти:
аёллар — 52 138 нафар (46,4 фоиз);
эркаклар — 60 282 нафар (53,6 фоиз).
Шунингдек, мазкур даврда ҳар 10 минг нафар аҳолига 29,4 нафар шифокор тўғри келган.