Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда электр энергиясидан қарздорлиги энг катта вилоятлар рейтинги тузилди. Пешқадам...

Ўзбекистонда электр энергиясидан қарздорлиги энг катта вилоятлар рейтинги тузилди. Пешқадам...

Самарқанд вилояти - электр энергиясидан қарздорлик бўйича республикада етакчи, деб маълум қилинди бугун "Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш масалаларига бағишланган матбуот анжуманида.

Таъкидланишича, Самарқанд вилоятининг электр энергиясидан қарздорлиги 646 миллиард сўмни ташкил қилмоқда. Шундан 553 миллард сўми бу аҳоли қарздорлиги.

Шунингдек, 2- ва учинчи ўринларда  Навоий (қарз суммаси 410 миллиард) ва  Андижон вилояти (қарз 273 миллиард сўмни ташкил этмоқда, шундан 247 милларди аҳолининг қарздорлиги) келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистонда "Ҳудудий электр тармоқлар" АЖ томонидан рақамлаштиришнинг асосий йўналишларидан бири - "Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "KT Corporation" компанияси ўртасида электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш марказини ташқил этиш бўйича 2019 йилда битим имзоланган.

Марказ Корея, Хитой, Сингапур ва АҚШ каби давлатларнинг етакчи компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган сервер ускуналар билан жиҳозланган.

Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази ишга туширилишидан асосий мақсад - республика миқёсида электр энергияси истеъмолчиларининг соатлик, суткалик, ойлик ва йиллик балансларини шакллантириш, кўп тарифлик тизимида ҳисоб-китобларни амалга ошириш, яъни қарздорларни автоматик равишда таъминотдан ўчириш ва фойдаланилган электр энергияси учун тўлов амалга оширилганидан сўнг қайта улаш белгиланган.

Ўзбекистон бўйлаб 7,4 миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг барчаси электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиши режалаштирилган.

Айни кунгача Жамиятнинг ўз маблағлари ҳамда қатор халқаро ташкилотлар инвестициялари ҳисобидан 4,6 миллиондан ортиқ замонавий ҳисоблагич ўрнатиб бўлинган.

Киритилди: 16:21 24.11.2020. Ўқилди: 9807 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!