Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда "Долзарб 10 кунлик" тозалик тадбирлари бошланди

Ўзбекистонда "Долзарб 10 кунлик" тозалик тадбирлари бошланди

Ўзбекистонда "Долзарб 10 кунлик" тозалик тадбирлари бошланди, дея хабар берди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.

“25 декабрдан 2025 йил 5 январга қадар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан бутун республика бўйлаб "Долзарб 10 кунлик" тозалик тадбирлари бўлиб ўтади”, — дейилади хабарда.

Тадбир давомида вазирлик ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳамда санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.

Шунингдек, маҳалла ҳудудларини озода сақлаш, байрам тадбирларида чиқинди тўпланиб қолишининг олдини олиш, чиқиндиларни график асосида ўз вақтида олиб кетишга қатъий риоя қилиш бўйича зарурий чоралар кўрилади.

“Тозалик тадбирларидан мақсад Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш, атроф-муҳитни озода сақлаш ва бу орқали экологик вазиятнинг яна-да яхшиланишига ҳисса қўшишдир”, — дея қўшимча қилинган хабарда.

Хабарда жисмоний ва юридик шахслардан чиқиндилар билан боғлиқ ишларда атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни, жумладан, белгиланмаган жойларга чиқинди ташламаслик сўралган.

Киритилди: 10:12 26.12.2024. Ўқилди: 824 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!