Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда «Дисней»нинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси очилади

Ўзбекистонда «Дисней»нинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси очилади

Саида Мирзиёева «The Walt Disney Company» компаниясининг вице-президенти, «Эмми» мукофотининг 7 карра совриндори Ҳайма Вашингтон билан учрашув ўтказди.

Мақсад — Ўзбекистон пойтахтини болалар контенти ишлаб чиқариш бўйича минтақавий марказга айлантириш.

Голливуд мутахассислари билан ҳамкорликда аниматорлар, режиссёрлар ва сценарийнависларнинг янги авлодини тайёрлаш кўзда тутилган.

Ўзбекистонда «Дисней»нинг Марказий Осиёдаги ваколатхонасини очиш ва контенти тўлиқ ўзбек тилидаги телеканал ташкил этишга қизиқиш билдирилди.

Халқаро компаниялар учун имтиёзли шароитлар яратиладиган «Cinema Park» креатив паркини ташкил этиш, шунингдек, келгусида минтақа туризми учун янги драйверга айланадиган «Диснейланд» тематик боғини барпо этиш ғояси ҳам бор.

Киритилди: 22:02 19.12.2025. Ўқилди: 264 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!