Бюджет ташкилотларида ишловчи ходимларга бюджет маблағлари ҳисобидан 2025 йил апрель ойининг II ярми иш ҳақи учун тўлаб берилгани маълум бўлди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига кўра, Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан бюджет ташкилотларида ишловчи ходимларга 2025 йил апрель ойининг иккинчи ярми учун иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тўлаб берилди.
Умумий ҳисобда, бу давр учун жами 6 триллион 859,8 миллиард сўм маблағ ажратилиб, тегишли ташкилотлар ходимлари ҳисоб рақамларига ўтказилди.
Тўловлар Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари орқали, бюджет ташкилотлари томонидан тақдим этилган якуний ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилди.