Бугун 30 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда чиқиндидан қарздорлар электр энергиясидан узилмайди

Ўзбекистонда чиқиндидан қарздорлар электр энергиясидан узилмайди

Ижтимоий тармоқларда 1 ноябрдан чиқиндидан қарзи борлар электрдан тўлиқ узилиши ҳақида хабарлар тарқалди. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бу мутлақо асоссиз эканлигини маълум қилди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан чиқинди ташиш ва олиб кетиш хизматида фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида янги “Тоза Макон-биллинг” дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан 2024 йил 31 октябрь соат 23:50 дан 5 ноябрь соат 23:50 гача профилактик ишлар олиб борилишини маълум қилган.

Шунингдек, агентлик томонидан мазкур вақт оралиғида чиқинди хизмати учун барча турдаги тўловларни амалга оширишда ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олиш, абонент тўғрисидаги маълумотларни ўзгартириш, қўшиш ва ўчиришда вақтинчалик техник узилишлар бўлишини ҳақида хабар берган.

“Мазкур хабар ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилиниши натижасида кўпгина манбаларда чиқинди хизматидан қарзи бор фуқаролар электр энергиясидан ҳам узилиши ҳақида маълумотлар тарқалмоқда”, дейилади муносабатда.

Қайд этилишича, айни пайтда “Ҳудудий электр тармоқлари” томонидан президентнинг “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан истеъмолчининг чиқинди бўйича қарздорлик боъйича огоҳлантирилгандан кейин тўлов қилмаган шахсларнинг электр учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти жорий этилиши амалиёти бўйича техник ишлар олиб борилмоқда.

“Шу ўринда чиқиндидан қарздор истеъмолчилар электр энергиясидан узилиши ҳақидаги хабарлар мутлақо асоссиз эканлигини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 09:22. Ўқилди: 407 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!