Ташаббуснинг асосий ғояси – янги стартап лойиҳаларини ривожлантириш ва ҳар бир лойиҳада камида 10 кишидан иш ўринларини яратишдир. Шунингдек, Startup Garage йилига 20 дан ортиқ стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлашни режа қилган. Бу ташаббус орқали Ўзбекистоннинг технологик ва иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшиш устувор мақсад қилиб қўйилган.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, AloqaBank, AloqaVentures ва Mohirdev томонидан қўллаб-қувватланиб, бугунги кунда амалга оширилди (https://t.me/aloqapress/889).
Startup Garage’да қатнашишнинг афзалликлари: лойиҳалар зарур ресурслар ва тажрибали мураббийлар билан таъминланади, стартаплар учун сармоя жалб қилиш имкониятлари яратилади, йирик молиявий институтлар ва бошқа тадбиркорлар билан алоқалар ўрнатиш имконияти мавжуд, шунингдек лойиҳаларга маркетинг ва реклама бўйича ёрдам кўрсатилади.