Ўзбекистонда сўнгги 5 йил давомида бесоқолбозлик билан жиноий жавобгарликка тортилиб, ҳозирда қамоқхоналарда сақланаётган шахслар сони 49 нафарни ташкил этади, дея Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига таяниб «Qalampir.uz» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, ушбу жиноят тури билан Жиноят кодексининг 120-моддасига кўра жавобгарликка тортилган шахслар 2016—2020 йиллар кесимида қуйидагича келтирилган:
Ушбу моддада назарда тутилган жиноятни содир этганларга нисбатан чиқарилган суд ҳукми қонуний кучга кирганидан сўнг улар ўрнатилган тартибда тайинланган жазо турига қараб, жазони ижро этиш колонияларига юборилади.
Шунингдек, меъёрий ҳужжатлар талабларига асосан жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар томонидан ҳуқуқбузарликлар такрорий содир этилишининг олдини олиш ҳамда уларнинг хулқ-атворларини психологик жиҳатдан ўрганиш, кўникиш даврида мослашишга руҳий жиҳатдан ёрдамлашиш мақсадида уларга психолог хизмати кўрсатилади. Ушбу хизматлар бу тоифадаги маҳкумлар билан доимий ва индивидуал тарзда олиб борилади.