Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда "Барселона" клубининг расмий академияси очилиши мумкин

Ўзбекистонда "Барселона" клубининг расмий академияси очилиши мумкин

Ўзбекистонда "Barça Academy" футбол академиясини ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда. Спорт вазири Адҳам Икромов ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов "FC Barcelona" клуби вакиллари билан онлайн учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида Ўзбекистонда болалар футболи ривожини таъминлаш, замонавий методологияни жорий этиш ва иқтидорли ёш футболчиларни саралаш мақсадида ушбу халқаро академияни очиш масаласи муҳокама қилинди.

Якунда томонлар лойиҳани Ўзбекистонда амалга ошириш имкониятларини биргаликда ўрганиш ва ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдилар.

Киритилди: 00:51 15.07.2026. Ўқилди: 1278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!