Бугун 25 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонда автомобиль олди-сотдиси камаймоқда

Ўзбекистонда автомобиль олди-сотдиси камаймоқда

Ўзбекистонда автомобиль олди-сотдиси бўйича битимлар сони июнь ойидаги энг юқори кўрсаткичга ҳали қайтгани йўқ. Сентябрда бозор фаоллиги августга нисбатан бироз ошган бўлса-да, ёз бошидаги натижадан пастлигича қолмоқда.

Хусусан, ўтган ой давомида мамлакат бўйлаб 17 948 та автомобиль олди-сотди шартномаси расмийлаштирилган. Бу августдаги натижадан 141 та кўп, июндаги кўрсаткичдан эса 1293 та кам.

Эскроу тизими жорий этилганидан кейин энг юқори фаоллик июнь ойида қайд этилган. Ўшанда 19 241 та битим тузилган, кейинги ойларда эса савдо ҳажми пасайган.

Ойлар кесимида расмийлаштирилган битимлар:

  • Апрель — 18 960 та

  • Май — 16 584 та

  • Июнь — 19 241 та

  • Июль — 18 306 та

  • Август — 17 807 та

  • Сентябрь — 17 948 та

Шу тариқа, сентябрда кузатилган кичик ўсишга қарамай, автомобиль бозоридаги фаоллик июнь ойидаги даражадан 6,7 фоизга паст бўлиб қолмоқда.

Киритилди: 11:26 21.10.2026. Ўқилди: 680 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!