Ўзбекистонда туристик хизматларни ягона платформага бирлаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Миллий туризм ягона платформаси синов тариқасида, 2025 йил 1 декабрдан эса тўлиқ ишга туширилади.
Ушбу платформа қуйидагиларни амалга ошириш имконини беради:
Платформа маълумотларининг 14 та хорижий тилга таржимаси таъминлаб борилади. Транспорт вазирлиги билан биргаликда “Узтранс” ягона интерактив ахборот тизими, шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари”, Uzbekistan Airways ва бошқа йўловчи ташиш лицензиясига эга ташкилотларнинг электрон чипталарини харид қилиш тизимлари интеграция қилинади.