1 июлдан бошлаб мамлакатда рецепт асосида бериладиган дори воситалари учун янгиланган энг юқори чекланган нархлар амал қила бошлади. Қарийб 2,5 минг турдаги дори воситалари нархи қайта кўриб чиқилиб, уларнинг аксарияти сезиларли даражада арзонлашди.
Нархлар қуйидагича пасайди:
▪️ антибиотиклар ва микробларга қарши препаратлар — 50 фоизгача;
▪️ юрак-қон томир тизими учун дори воситалари — 37 фоизгача;
▪️ асаб тизими касалликларини даволаш учун препаратлар — 40 фоизгача;
▪️ яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи воситалар — 42 фоизгача.
Дори воситаларининг энг юқори чекланган нархини pharm.gov.uz портали ёки PharmUz мобил иловаси орқали текшириш мумкин.
Шунингдек, у ерда дорихоналардаги нархларни таққослаш ва нарх сунъий равишда оширилган ҳолатлар ҳақида хабар бериш имконияти ҳам мавжуд.