Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда алкоголли маҳсулотлар нархи яна ошди

Ўзбекистонда алкоголли маҳсулотлар нархи яна ошди

Ўзбекистон Молия вазирлигининг қарорига асосан 20 мартидан бошлаб ароқ, коньяк, вино ва бошқа алкоголли маҳсулотларнинг минимал нархи ошди.

Ҳужжатга мувофиқ, спиртли ичимликларнинг қуйидаги нархлари белгиланди:

Винонинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 11 200 сўм (илгари 9 400 сўм);

энг кам чакана нарх – 13 200 сўм (илгари 11 200 сўм).

Конякнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 41 200 сўм (илгари 33 000 сўм);

энг кам чакана нарх – 49 400 сўм (илгари 39 000 сўм).

Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 28 600 сўм (илгари 24 000 сўм);

энг кам чакана нарх – 34 400 сўм (илгари 28 500 сўм).

Киритилди: 16:10 24.03.2021. Ўқилди: 3125 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!