Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда аҳолиси ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг паст ҳудуд маълум қилинди

A A A
Ўзбекистонда аҳолиси ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг паст ҳудуд маълум қилинди

“Ўзсувтаъминот” Ўзбекистонда аҳолиси ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг паст ҳудудни маълум қилди.

Унга кўра, Қашқадарё аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 59,4 фоиз билан Республикада энг паст кўрсаткични қайд этмоқда. Аммо ҳудудда ичимлик суви таъминоти қамровини кенгайтиришга қаратилган ислоҳотлар бир дақиқага ҳам тўхтамагани қайд этилган.

“Ўзсувтаъминот” бошқаруви раиси ўринбосари в.б. Шохруҳали Садиллаев вилоятдаги соҳада амалга оширилаётган ишлар билан танишган. Жумладан, вилоятнинг тоғли-рекреацион ҳудудларида замонавий хизмат кўрсатиш ҳамда туризм объектларидаги ичимлик суви ва оқова тизимларининг лойиҳаолди жараёнлари кўздан кечирилган. Шохруҳали Садиллаев томонидан масъулларга хизмат сифатини яхшилашга қаратилган тегишли таклиф ва топшириқлар берган.

Киритилди: 07:49 26.02.2024. Ўқилди: 2219 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!