Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонда аҳолини зилзила пайтида тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш учун мўлжалланган мобил илова яратилган

Ўзбекистонда аҳолини зилзила пайтида тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш учун мўлжалланган мобил илова яратилган

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти томонидан зилзилада аҳолининг барча қатламини тўғри ҳаракат қилишга ўргатишга мўлжалланган мобил илова (Zilzila Mobile) яратилган.

Ушбу янги мобил илова кенг жамоатчилик томонидан бепул юклаб олиш учун Google Play (Play Market) платформасига (Zilzila Mobile) номи билан жойлаштирилган.

Зилзилада аҳоли барча қатламларини тўғри ҳаракатланишга ўргатиш учун мўлжалланган интерактив мобил иловадан фойдаланиш учун Play Market платформасидан ушбу мобил иловани Андроид тизимда ишловчи мобил телефонларга юклаб олиш талаб этилади.

Юклаб олинган илова ўрнатилганидан сўнг фойдаланувчи учун қулай бўлган тил танланади. Иловада учта тилда (ўзбек, рус, инглиз) ишлаш имконияти яратилган.

Киритилди: 10:35 08.02.2023. Ўқилди: 2039 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!