Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда аҳоли учун «свет» ва газ нархлари бу йил ошмайди — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ўзбекистонда аҳоли учун «свет» ва газ нархлари бу йил ошмайди — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ўзбекистонда аҳоли учун табиий газ ва электр энергияси нархларини 2023 йилда ошириш режалаштирилмаган. Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов маълум қилди.

«Нархлар ошадими йўқми, аниқ айта олмайман. Катта эҳтимол билан ошмайди, Аҳоли (жисмоний шахслар — таҳр.) учун аниқ ошмайди. Лекин бу мазкур масалани муҳокама қилмаяпмиз дегани эмас. Турли вариантларни кўриб чиқяпмиз, жумладан, қандайдир ижтимоий нормаларни муҳокама қилиняпти», — деди вазир ўринбосари.

Унинг фикрича, газ ва электр энергияси кўп истеъмол қиладиган, совуқ қишда уйда футболкада юрадиган бой одамлар бозор нархида тўлаши керак. «Бу адолатдан бўлади», — дея қўшимча қилди Султонов.

«Агар фуқаро ижтимоий рўйхатлардан бирида турса, маоши кам бўлса, икки хонали квартирада яшаса, электр энергияси ва газдан тежамкорлик билан фойдаланса, бундай одамларни рағбатлантириш керак. Бундай тарифлар аксарият мамлакатларда амал қилади. Биз бунга бир кун етиб борамиз», — деди Дилшод Султонов.

Киритилди: 17:02 29.03.2023. Ўқилди: 1303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!