Тожикистонда рўй берган 6 баллик зилзила кучи пойтахт Тошкент ва бошқа вилоятлар марказларида сезилди.
ФВВ Сейсмологик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, 10 июль куни Тошкент вақти билан соат 07:14да Тожикистонда рўй берган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудларида сезилди.
Зилзила координаталари: 38,77 градус шимолий кенглик; 70,76 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 307 км жанубий-шарқда жойлашган.