Россия Украина масаласида фақат АҚШ билан ҳамкорлик қилмоқда.
Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.
"Биласизми, украиналиклар ҳеч бўлмаганда ҳозирча музокараларнинг Истанбул раундларини давом эттиришдан бош тортдилар ва алоқалар ҳақида гапирадиган бўлсак, алоқалар фақат Вашингтон ва Москва ўртасида олиб борилмоқда", деди у журналистларга.
Ушаковдан Москва Европа Иттифоқи билан ҳеч бўлмаганда музлатилган активларини мусодара қилиш масаласида алоқадами ёки йўқми, деган саволга берилган.
Ушаков, шунингдек, 2 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин, АҚШ президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ва Трампнинг куёви Жаред Кушнер ўртасидаги учрашувда Украинанинг НАТОга аъзолиги масаласи кўтарилганини таъкидлади.
"Бу асосий масалалардан бири. Бу муҳокама қилинди", - деди Россия президенти ёрдамчиси.