Ўзбекистон-Эроннинг Petrochem Sepehr компанияси Бухоро вилоятида нефть-кимё кластерини қурмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси.
Лойиҳа қиймати: 274 миллион доллар.
Кластер ҳудудида пентан, гексан, бензол, толуол, диметил карбонат, аммоний бикарбонат, каустик сода, калий сульфат ва бошқа кимёвий моддалар ишлаб чиқарадиган 10 дан ортиқ корхона ишга туширилиши режалаштирилган.
Лойиҳанинг биринчи босқичи 2024 йил сентябрь ойида ишга туширилиши кутилмоқда.