Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда 2 баллик зилзила сезилди

Ўзбекистонда 2 баллик зилзила сезилди

Қирғизистонда содир бўлган 5,3 магнитудали ер силкиниши Фарғона водийси ва Тошкент шаҳрида сезилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика сейсмик мониторинг маркази маълумотларига кўра, бугун, 23 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 13:33 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 39,5 градус шимолий кенглик; 71,74 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,3. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 290 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудидаги силкинишлар кучи:

  • Фарғона вилоятида 2-3 балл, 98 км.
  • Андижон вилоятида 2 балл, 151 км.
  • Наманган вилоятида 2 балл, 167 км.
  • Тошкент шаҳрида 2 балл, 290 км.
Киритилди: 15:11 23.11.2024. Ўқилди: 1554 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!