Бугун 14 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон хоккей бўйича U18 Осиё ва Океания кубогига мезбонлик қилади — батафсил

Ўзбекистон хоккей бўйича U18 Осиё ва Океания кубогига мезбонлик қилади — батафсил

Ўзбекистон хоккей бўйича U18 Осиё ва Океания кубогига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон хоккей федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Йирик халқаро турнир жорий йилнинг 23-30 апрель кунлари Тошкент ва Самарқандда бўлиб ўтади.

18 ёшгача бўлган спортчилар терма жамоалари учун Осиё ва Океания кубоги (ўшанда чемпионат дея номланган) илк марта 2023 йил март ойида Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда ташкил этилган эди. Ўтган йилги мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси барча беш учрашувда Мўғулистон, Туркманистон, БАА, Таиланд ва Эрон терма жамоалари устидан ғалаба қозониб, Ғолиблар кубогини қўлга киритди. Чемпионатнинг энг яхши хоккейчиси сифатида ўзбекистонлик спортчи Жасурбек Рустамхонов тан олинди.

Ўзбекистон ғолиб мамлакат сифатида Халқаро хоккей федерацияси раҳбарлигида 2024 йилда турнирни ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу йил турнирда 6 та эмас, балки 10 та ўсмирлар терма жамоаси иштирок этади.

Турнирни ўтказиш формуласи қуйидагича: иштирокчилар икки гуруҳга бўлинади, уларда тўртта рақиб жамоа ўзаро беллашадилар. Тошкентдаги “Ҳумо Арена”да бўлиб ўтадиган А гуруҳи матчларида Ўзбекистон, Таиланд, Эрон, Малайзия ва Кувайт ўсмирлар терма жамоалари куч синашади. Мўғулистон, БАА, Ҳиндистон, Макао ва Индонезиянинг ўсмирлар терма жамоалари эса Самарқанддаги Б гуруҳи ўйинларида ўз жисмоний тайёргарликларини намоён қиладилар. Жамоалар эгаллаган ўринларни ўз гуруҳларида тақсимлагандан сўнг, Тошкентда 9, 7, 5, 3 ва 1-ўринлар учун шиддатли ўйинлар бўлиб ўтади.

Киритилди: 14:20 02.04.2024. Ўқилди: 775 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!