Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоев вафот этди

Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоев вафот этди

Мақом илми ва санъатини пухта эгаллаган ижодкор, Ўзбекистон халқ ҳофизи, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, Ўзбек миллий мақом санъати маркази илмий ходими Маҳмуджон Тожибоев 63 ёшида оламдан ўтди. Бу маълумотни Kun.uz манбаси тасдиқлади.

Маҳмуджон Тожибоев 1957 йилда Фарғона вилояти Қува туманида туғилган. 1984 йилда Тошкент консерваториясини тугатган.

Маҳмуджон Тожибоев 1984 йилдан Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамбли яккахони. 2000 йилдан эса Ўзбекистон давлат консерваторияси дотсенти сифатида фаолият кўрсатган. 2000 йилдан Ўзбекистон халқ ҳофизи.

Ижодкор репертуаридан Шашмақом («Сарахбори Наво», «Сарахбори Дугоҳ», «Мўғулчаи Сегоҳ», «Наврўзи Сабо», «Нимчўпоний» ва бошқалар) ва Фарғона-Тошкент мақом йўллари («Дугоҳ», «Чоргоҳ», «Ушшоқ», «Шаҳнози Гулёр», «Баёт» ва бошқалар), катта ашула («Ёввойи Чоргоҳ», «Ёлғиз», «Ей дилбари жононим» каби), мумтоз («Топмадим», «Асирий» ва «Лдоий», «Чорзарб», «Бозургоний») ўрин олган.

Маҳмуджон Тожибоев шоирнафас ҳофиз сифатида ижро услуби вазминлиги, лирикага мойиллиги, овоз ва чолғу мутаносиблиги билан ажралиб турган. 

Марҳум ижодкор Осиё, Америка, Европа ва Шимолий Африка мамлакатларида гастролларда бўлган. 1987 йилда Юнус Ражабий номидаги Республика мақом ижрочилари танлови ғолиби бўлган.

Сайтимиз марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Киритилди: 07:56 12.07.2020. Ўқилди: 3724 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!