Венгрия Ўзбекистондан 500 минг дона тиббий ниқоб олди. Бу ҳақда Венгрия ҳукумати матбуот хизмати хабар қилди.
Ниқоблар Боку шаҳрига етказилган бўлиб, уларни олиб келиш учун Будапештдан Бокуга самолёт учиб келган.
Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков билан видеоконференцияда Венгрия ҳукумати номидан коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олишда кўрсатилган гуманитар ёрдам учун Ўзбекистонга алоҳида миннатдорчилик билдирди.Сийярто, шунингдек, Венгрия ўзбекистонлик талабалар учувн мамлакат олийгоҳларидаги стипендия ўринларини 30 тадан 100 тага оширганини қайд этди.