Бугун 13 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Туркия стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Туркия стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан телефон орқали суҳбат чоғида стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди.

Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

"Суҳбатимиз икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг турли соҳаларини қамраб олди. Биз бўлажак тадбирларга тайёргарлик кўриш, стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, шунингдек, минтақавий ва глобал масалаларни муҳокама қилдик”, деб ёзган у.

Унинг таъкидлашича, икки томон ташқи ишлар вазирликлари эришилган барча келишувларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш учун яқин ҳамкорликни сақлаб қолиш ниятини тасдиқлаган.

Киритилди: Бугун 06:00. Ўқилди: 273 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!