Любляна шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Словения Бош вазири Роберт Голоб Қўшма баёнот имзоладилар.
Улар ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди. Булар:
▫️дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисида;
▫️таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида;
▫️транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
▫️"ақлли" шаҳарларни бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
▫️стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
▫️сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
▫️туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битимлар.