Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик янада мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик янада мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу билан телефон орқали самарали мулоқот ўтказди.

Суҳбат чоғида томонлар минтақавий барқарорликни таъминлаш, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва маданий алоқаларни ривожлантириш борасидаги умумий интилишларни қайд этишди.

Музокаралар давомида икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган аниқ қадамлар муҳокама қилинди.

Вазир Бахтиёр Саидов таъкидлаганидек, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳеч қандай истисносиз ҳар бир соҳадаги ўзаро мақсадларга эришиш йўлида яқиндан ҳамкорлик қилишда давом этмоқда.

Киритилди: 10:35 15.05.2025. Ўқилди: 437 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!