Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида иқтисодий битим тасдиқланди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида иқтисодий битим тасдиқланди

“Марказий Осиё” халқаро саноат кооперацияси маркази” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, “Марказий Осиё” халқаро саноат кооперацияси маркази эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади. Марказ фаолиятини бошқариш “Сирдарё” эркин иқтисодий зонаси дирексияси” унитар корхонасига юклатилади.

Марказ ҳудудига саноат корхоналарини ишлаб чиқариш жараёнига жалб этиш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали саноат кооперацияси кенгайтирилади.

Марказ ҳудудида фақат Ўзбекистон ва Қозоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш сертификати назорати остида реализация қилинади.

Қозоғистон ва у орқали ташриф буюрувчи чет эл фуқаролари учун марказ ҳудудига махсус назорат ўтказиш пункти орқали визасиз тартибда, шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан кириш, 15 кун мобайнида ҳудудда бўлиш ва кирган назорат пункти орқали чиқиш имконияти йўлга қўйилади.

Киритилди: 10:10 08.08.2024. Ўқилди: 748 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!