Ўзбекистон ва Қозоғистон Европа Иттифоқи банкларига Қизилўрда - Учқудуқ темир йўли учун кредит сўраб мурожаат қилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон транспорт вазирликлари Қизилўрда – Учқудуқ темир йўли қурилиши лойиҳасини тайёрламоқда, деб ёзади Ўзбекистон Транспорт вазирлиги.
Икки мамлакат транспорт департаментлари Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва Европа инвестиция банки билан боғланиб, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини яратиш учун молиялаштиришни сўраган.
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги қанча пул ва қандай шартларда олиниши режалаштирилаётганини маълум қилмади.