Бугун 31 июль, 2026 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида пенсия таъминоти тўғрисидаги Битим имзоланди

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида пенсия таъминоти тўғрисидаги Битим имзоланди



📃 2026 йил 30 июль куни Чўлпон-Ота шаҳрида ўтказилган олий даражадаги учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида Давлат ижтимоий суғуртаси ва пенсия таъминоти тўғрисидаги Битим имзоланди.

Ўзбекистон ва Қирғизистонда ишлаганлар ҳар икки давлатдан пенсия олиши мумкин бўлади.

Имзоланган битимга кўра, ҳар бир давлат фуқаронинг ўз ҳудудида тўплаган меҳнат стажи учун пенсияни мустақил тайинлайди ва тўлайди.

Фуқаролар эса бошқа давлатга кўчиб ўтгандан кейин ҳам тайинланган пенсиясини олишда давом этиши мумкин.

Киритилди: 18:58 30.07.2026. Ўқилди: 392 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!