Бугун 31 июль, 2026 йил, жума

O'ZB

Туркиялик ошпазнинг сирли ўлими: Туркияда MasterChef ғолиби ўз йида ўлик ҳолда топилди

Туркиялик ошпазнинг сирли ўлими: Туркияда MasterChef ғолиби ўз йида ўлик ҳолда топилди

2021 йилги MasterChef Türkiye ошпазлик танлови ғолиби Эрен Кашикчи ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Бу ҳақда Sözcü газетаси хабар берди.

Kızıl Sakal (Қизил соқол) лақаби билан машҳур бўлган таниқли ошпаз Туркиянинг Истанбул шаҳридаги уйида вафот этди. Кашикчининг қариндошлари хавотирга тушиб, у билан бир муддат боғлана олмаганидан кейин унинг уйига боришди.

У ҳушсиз ҳолда топилди. Тез ёрдам бригадаси воқеа жойига етиб келиб, уни ўлган деб эълон қилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бу масала бўйича тергов олиб бормоқда. Ўлим сабаби суд-тиббий экспертиза ва тергов жараёнлари якунлангандан сўнг аниқланади.

Киритилди: 11:10 30.07.2026. Ўқилди: 729 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!