Шу йилнинг 10 июнь куни Футбол бўйича Осиё минтақасида Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичида сўнгги 10-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
“Дунё“ ААнинг хабар беришича, пойтахтимиздаги “Бунёдкор“ стадионида кечадиган учрашув соат 18:45 да бошланади. Баҳсни хитойлик ҳакамлар бошқаради. Бош ҳакам Ма Нинг, унга қанотларда Жою Феи ва Жанг Ченг ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам сифатида Жин Жингюан, VAR тизимида Фу Минг ишлайди.
Мазкур ўйиндаги ҳисоб футболчиларимиз учун ҳеч қандай аҳамият кеасб этмасада, улардан чиройли футбол ва ғалаба кутиб қоламиз.
Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари 2000 йилдан буён Жаҳон ва Осиё чемпионати саралаш босқичлари, Осиё чемпионати ҳамда ўртоқлик учрашувлари доирасида жами 16 марта тўқнаш келган. Ушбу ўйинларнинг 9 тасида Ўзбекистон ғалаба қозонган, 3 та учрашув дуранг билан якунланган. 4 ўйинда эса Қатар жамоаси устунликка эришган.
Мамлакатимиз бош жамоаси ўрин олган “А“ гуруҳида, шунингдек, Қирғизистон – БАА, Эрон – КХДР ўзаро баҳс олиб боради.