Бугун 7 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Мўғулистоннинг етакчи "ақл марказлари" экспертлари икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлларини муҳокама қилади

Ўзбекистон ва Мўғулистоннинг етакчи "ақл марказлари" экспертлари икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлларини муҳокама қилади

2025-йил 26-июн куни "Ўзбекистон ва Мўғулистон: ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги истиқболлари" мавзусида онлайн форум ўтказилади.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалароро тадқиқотлар институти ҳамда Мўғулистон Миллий хавфсизлик кенгаши ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар институти томонидан ташкил этилмоқда.
Форумда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга илк давлат ташрифи якунлари сарҳисоб қилинади.
Тадбирда икки мамлакат дипломатик идоралари, етакчи таҳлилий ва илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари ҳамда экспертлари иштирок этади.
Форум кун тартибидан сиёсат, савдо-иқтисодиёт, саноат кооперацияси, "яшил" энергетика, рақамли трансформация, транспорт ва логистика соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари билан боғлиқ масалалар ўрин олган.
Экспертлар мулоқоти Ўзбекистон-Мўғулистон стратегик шериклигини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшиши ва ўзаро манфаатли барча йўналишларда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун мустаҳкам замин яратиши кутилмоқда.

Киритилди: 10:08 25.06.2025. Ўқилди: 473 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!