Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон ва Кипр ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилади

A A A
Ўзбекистон ва Кипр ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Йорк шаҳрида Кипр ташқи ишлар вазири Константинос Комбос билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўз Telegram-каналида ёзишича, Кипр ташқи ишлар вазири Константинос Комбос билан учрашув кун тартибидан қатор масалалар ўрин олган.

Хусусан, Ўзбекистон-Кипр муносабатларидаги мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқариш, ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш ва парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган.

Киритилди: 08:52 25.09.2023. Ўқилди: 1385 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!