Тошкентда Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида тажриба алмашиш бўйича форум бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўз Telegram каналида ёзиб қолдирди.
Унинг сўзларига кўра, тадбир давлатни ривожлантириш ва ижтимоий тараққиётнинг кўплаб йўналишлари юзасидан қизиқарли муҳокамаларга бой бўлди.
“Форум Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашига ишонаман”, дейди Саида Мирзиёева.