Ҳатай вилоятида уйсиз қолганларни вақтинча жойлаштириш учун турар-жой контейнерларини ўрнатиш режалаштирилган. Ҳар бир контейнер битта оилани сиғдира олади.
Умумий майдони 21 кв.м. бўлган контейнерда ошхона, ҳожатхона ва ҳаммом ҳам бўлади. Контейнерлар турли мавсумий омилларга чидамли.