Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U16, U17) ўз тарихида учинчи марта Осиё чемпионати финалига чиқди. Аввалги иккита финални бироз ёдга оламиз.
2010 йил
Илк марта Алексей Евстафеев бошқарувидаги жамоа 2010 йили Тошкентда ўтказилган турнир финалига чиқиб, КХДРга имкониятни бой берганди. Бу жамоа сафида Сардор Раҳмонов, Аббос Махсталиев, Сардор Собирхўжаев, Темур Ҳакимов, Забиҳилло Ўринбоев каби ўйинчилар тўп тепган.
2012 йил
Дилшод Нуралиев бошчилигидаги жамоа Эронда ўтказилган турнирда чемпионликни қўлга киритган. Жамоа финалда Японияни пенальтилар сериясида мағлуб этган — 3:1 (асосий вақт — 1:1). Ваҳоланки, бу жамоа гуруҳдан катта омад туфайли чорак финалга чиққан эди. Бу жамоада Жамшид Болтабоев, Акрам Комилов, Достон Ҳамдамов, Отабек Шукуров, Жавоҳир Сиддиқов каби футболчилар кейинчалик катта футбол ўз ўрнини топди.
Шунингдек, ўсмирларимиз 2 марта Осиё кубоги ярим финалида ўз иштирокини якунлаган: БАА-2022 ва Таиланд-2023.