Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жанубий Америкада йиғин ўтказмоқда. Жамоамиз бугун Чилига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Мазкур учрашувда Ислом Исмоилов шогирдлари Чили ёшларига қарши майдонга тушиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 35-дақиқасида Азизбек Эримбетов томонидан киритилган ягона гол баҳс тақдирини ҳал қилди. Шу тариқа ёш футболчиларимиз ўртоқлик ўйинида ишончли натижани қайд этди.
Ўсмирларимиз 13 июнь куни Чилига қарши яна бир марта ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Сўнгра, жамоамиз 17 ва 19 июнь кунлари Боливияга қарши 2 та баҳс ўтказади.
Назорат учрашуви
Чили - Ўзбекистон - 0:1
Гол: Азизбек Эримбетов (35’)