Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон илк бор уч томонлама музокара ўтказади

Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон илк бор уч томонлама музокара ўтказади

Бу ҳақда душанба кунги брифингда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

«Давлатимиз раҳбарининг Туркия ва Озарбайжон республикалари президентлари келишувларига мувофиқ, мазкур ҳафтада илк бор Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ҳамда транспорт вазирларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади. Бу мутлақо янги механизм» — деди у.

Таъкидланишича, музокаралар кун тартибидан минтақалараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, инвестициялар, инновациялар, транспорт-коммуникация соҳаларида ҳамкорлик истиқболларини белгилаш ўрин олган. Қолаверса, Шавкат Мирзиёев тадбирда иштирок этадиган Туркия ТИВ раҳбари Мавлут Чавушоғли ва Озарбайжон ТИВ раҳбари Жейҳун Байрамовни ҳам қабул қилади.

Киритилди: 13:02 01.08.2022. Ўқилди: 1376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!