Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиевнинг Лондон шаҳрига хизмат сафари доирасидаги навбатдаги учрашув “Bloomberg” глобал медиа корпорацияси Европа бўлими раҳбари ўринбосари Лена Мас билан бўлди.
Учрашувда “Bloomberg” томонидан олиб борилган мониторинг натижаларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиётнинг турли тармоқларига сармоя жалб этиш бўйича юқори салоҳиятга эгалиги, шунингдек, сайёҳлар учун қизиқарли йўналиш эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, “Bloomberg” корпорациясининг хорижий давлатлар билан туризм масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик тажрибасини инобатга олган ҳолда, медиахолдинг платформаларида мамлакат туризми ва сармоявий имкониятларини реклама қилишни тарғиб этиш, Ўзбекистон бўйича алоҳида контентни биргаликда тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.