Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон Тожикистонга газ экспортини тўхтатди 

Ўзбекистон Тожикистонга газ экспортини тўхтатди 

Ўзбекистон йил охирига қадар Тожикистонга суюлтирилган табиий газ етказиб беришни тўхтатди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Монополияга қарши кураш қўмитаси раиси Абдулмажид Мўминзода хабар қилди.

Мўминзоданинг айтишича, айни дамда Қозоғистон ҳам сентябрь охирига қадар Тожикистонга газ етказиб беришни тўхтатган.

Тожикистон Монополияга қарши кураш қўмитаси хабарига кўра, Тожикистон табиий газни асосан Қозоғистондан (92,3 %) ва бироз Ўзбекистондан (7,4%) сотиб олади. Шунингдек, Россиядан ҳам истеъмолнинг 1%дан кам миқдорида табиий газ харид қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг январь ойида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 2025 йилга келиб Ўзбекистон табиий газ экспортини бутунлай тўхтатади. Қазиб олинаётган барча газ республика ичида қайта ишланади, деган эди. 

Шунингдек, "Ўзтрансгаз" раҳбари Улуғбек Сайидов ҳам табиий газдан биринчи навбатда республика ички бозорида юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланиш афзаллигини айтиб ўтган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган мажлислардан бирида, коронавирус пандемияси оқибатида бутун дунёда углеводородларга талаб камайиши туфайли Ўзбекистон табиий газига бўлган эҳтиёж ҳам 3 баравар камайгани қайд этилган эди.

Киритилди: 17:06 05.09.2020. Ўқилди: 3548 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!