Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасини миналардан тозалаш 2019 йил охиригача давом этади.

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасини миналардан тозалаш 2019 йил охиригача давом этади.

Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари орасида, асосан тоғли ҳудудларга тўғри келадиган чегара минтақаларида миналарни зарарсизлантириш амалиёти 2019 йилнинг охиригача давом этади. Ушбу масала Тожикистон ва Ўзбекистон Стратегик тадқиқотлар марказлари экспертларининг 5 октябрь куни Душанбе шаҳрида ўтказилган учрашувида муҳокама қилинди, деб ёзмоқда Turon24 нашри.

Учрашувда экспертлар охирги бир йил ичида икки давлат ўртасидаги муносабатларда буюк ўзгаришлар амалга оширилганига эътибор қаратиш билан бирга, чегара минтақаларини миналардан тозалаш масаласи ҳал бўлмаганига урғу беришди.

Тожикистон республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази раиси Худойберди Холиқназарнинг айтишича, икки давлат ҳарбийлари чегарадаги ҳудудларни миналардан тозалаш ишларини бошлашган. Бу амалиёт 2018 йилнинг 9-10 март кунлари Ўзбекистон раҳбарининг Душанбега давлат сафари пайтида президентлар – Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон имзолаган қўшма баёнотда кўрсатилган келишув асосида амалга оширилмоқда.

Manba: azon.uz

Киритилди: 00:40 08.10.2018. Ўқилди: 1389 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!