Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

A A A
Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда илк йўл бўйи пулли автотураргоҳлар синов тарзида ишга туширилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Spot хабар қилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати бу ҳақидаги маълумотларни тасдиқлаган.

Ҳокимликнинг қайд этишича, аввалроқ тахмин қилинганидек, биринчи босқичда йўл бўйи автотураргоҳлари учун 13−14 минг ўринга мўлжалланган 86 та пулли автотураргоҳ ишга туширилган.

Пулли автотураргоҳлардан бири Амир Темур хиёбони атрофида жойлашган бўлиб, махсус белги — тўқ сариқ фонда қора ранг билан катта «P» ҳарфи тасвирланган. Унинг нархи соатига 12 минг сўмни ташкил этади, тўламаганлик учун жарима кўзда тутилган.

Автотураргоҳ учун тўловларни Poytaxt Parking иловаси орқали онлайн ёки Paynet терминаллари орқали нақд пулда амалга ошириш мумкин. Spot қайд этишича, App Store ва Google Play дўконларидан бундай илова топилмаган. Мобил иловани ишлаб чиқиш билан пулли «парковка» ташкил этиш ҳуқуқини қўлга киритган Streetpark Systems компанияси шуғулланган.

Киритилди: 09:02 03.05.2025. Ўқилди: 795 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!